Озодбек Назарбеков жонли эфирда узатилаётган кўрсатувда эмланди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.
Пресс-клуб давомида санъаткорлар ва журналистлар ҳам эмланиши кутилмоқда.
Бир кун олдин Тошкентдаги оилавий поликлиникалардан бирида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасининг биринчи компонентини олди.
Назарбоев "Спутник V" билан эмланди
Ундан олдин худди шу препарат билан Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов эмланди.
Ойнинг бошида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Россиянинг "Спутник V" вакцинаси билан эмланди.