ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев у ҳозир барча ишлардан четлашишни истайдиган бир ёшда эканлигини, аммо нима сабабдан бундай қила олмаслиги ҳақида гапирди.
"Ростини айтганда, мени ёшимда инсон ҳамма нарсадан четлашишни истайди, аммо бундай қила олмайман, нега деганда мактублар ёзишади, учрашишни исташади ва шундай экан, ишлашимга тўғри келади, мактублар халқаро миқёсда ва ўзимиздан келади, бу яхши, албатта. Мия ишлаши учун яна нима биландир шуғулланиш керак… Биз шундай ҳаёт кечирамизки, миямизнинг ярми ишлайди, чап қўл билан ишлашни бошланг - иккинчи ярми ҳам ишга тушади", - деди Назарбоев "Портретга чизгилар" ҳужжатли фильми давомида. Фильм пайшанба куни мамлакатнинг "Хабар" давлат телеканали орқали намойиш этилган.
Қозоғистонни қарийб 30 йил давомида бошқарган Назарбоев 2019 йилнинг 20 март санасида президентлик ваколатларини ўзидан сокит қилган, аммо Хавфсизлик кенгаши раҳбари ва "Нур Отан" ҳукумат партияси етакчиси лавозимларини сақлаб қолганди.
2021 йилнинг апрелида Назарбоев Қозоғистон халқи Ассамблеяси лавозимини тарк этиш ва бу ваколатларни республиканинг амалдаги раҳбарига топшириш қарори ҳақида эълон қилди. Назарбоев ушбу органнинг фахрий раиси бўлиб қолди.