Калининградда мигрантларга айрим соҳаларда ишлаш тақиқланади

Калининградда мигрантларга такси, автобус ҳайдовчилари, қандолатчи, новвой, ўқитувчи ва боғча тарбияловчиси сифатида ишлашни тақиқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Калининградда мигрантларга такси, автобус ҳайдовчилари, қандолатчи, новвой, ўқитувчи ва боғча тарбияловчиси сифатида ишлашни тақиқлади.
Москвадаги ММА турнирида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди – видео
Бу ҳақда тегишли фармонни Калининград вилояти губернатори Антон Алиханов имзолади.
"Патент асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган чет эл фуқароларини хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қуйидаги иқтисодий фаолият турларига жалб қилиш бўйича тақиқ белгилаш тўғрисида қарор қабул қиламан: нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, болалар овқатларини ишлаб чиқариш, шаҳар ва шаҳар атрофидаги транспортда йўловчиларни ташиш", - дейилган фармонда.
Тақиқ 3 ойдан кейин кучга киради ва бир йил давомида амал қилади.