ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Токио-2020 Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистонлик спортчилар сони 67 кишига етди. Бу ҳақида Футболиум канали хабар қилмоқда.
Бугунги кунга қадар ўзбекистонлик спортчилар 62та лицензия қўлга киритишган. Ушбу лицензиялар жами 67 нафар спортчига иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Бокс - 11та: эркаклар 8та, аёллар 3та;
Дзюдо – 11та: эркаклар 7та, аёллар 3та;
Кураш – 8та: эркаклар 8та;
Енгил атлетика - 7та: аёллар 5та, эркаклар 2та;
Таэквондо - 4та: аёллар 2та, эркакрлар 2та;
Оғир атлетика – 4та: аёллар 2та, эркакрлар 2та;
Қиличбозлик – 3та: аёллар 2та, эркакрлар 1та;
Велоспорт – 2та: аёллар 1та, эркакрлар 1та;
Спорт гимнастикаси - 2та: аёллар 2та;
Бадиий гимнастика - 2та: аёллар 6та;
Замонавий бешкураш – 2та: аёллар 1та, эркакрлар 1та;
Академик эшкак эшиш – 1та: эркакрлар 2та;
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 1та: аёллар 2та;
Сузиш – 2та: эркакрлар 2та;
Теннис – 1та: эркаклар 1та;
Ўқ отиш– 1та: аёллар 1та;
Шундай қилиб июль август ойларида бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасида Ўзбекистондан жами 38 нафар эркаклар ва 29 нафар аёллар иштирок этади.