ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тожикистон эстрада хонандаси Фарзонаи Хуршед Ўзбекистонда жонли концерт берди. Қўшиқчи бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Фарзонаи гастрол сафари давомида олинган видеони жойлаштирди.
Хонанда ўз постида концерт ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, июнда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшни республикага ташриф буюрганда “Кўҳи Борбад” санъат саройида ўзбек ва тожик санъат усталари иштирокида катта концерт бўлиб ўтганди.