Қамчиқ довонида ёниб кетган “бензовоз”да икки киши ҳалок бўлди

Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи юк машинасида ёнғин келиб чиққан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўли Қамчиқ довонининг 260-километрида ёқилғи ташувчи юк машинаси (бензовоз) ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса бугун, 1 июль куни, соат 14:25 да рўй берган. Машина Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган бўлган. Ёнғин ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.
Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида икки автомобиль ёниб кетди
Воқеа жойига ФВВнинг Қамчиқ махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар ёниб кетган юк машинасини тезда ўчиришга муваффақ бўлган. Аммо ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки киши ҳалок бўлган.