ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Жиззах вилоятида тадбиркорга тегишли 3 гектар ерни сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, фуқаро Л.А. ва Ф.И.лар тадбиркорга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ажратилган ер майдонидан бошқа бир фуқарога ҳар бир гектарини 15 минг долларидан ҳисоблаб сотишмоқчи бўлишган. Улар олдиндан 10 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.