ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва ва Астрахань вилоятида “Ислом давлати”* аъзолари уюштиришни режалаштирган терактларнинг олдини олди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, икки нафар Россия фуқароси бир вақтнинг ўзида одамлар гавжум жойда ўқотар ва совуқ қуролдан фойлаланиб, Москва ва Астрахань вилояти аҳолисига ҳужум қилишни режалаштиришган. Улар террорчилик тузилмаси раҳбарларининг кўрсатмаларига биноан ҳаракат қилишлари керак бўлган.
Астрахань вилоятида жиноятчини қўлга олишда у қурол билан қаршилик кўрсатган ва жавоб ўти билан йўқ қилинган. Иккинчиси Москвада қўлга олинган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти