ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бош прокуратура самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастурини ишга туширди.
Ушбу телеграм-бот орқали фуқаролар ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар ҳақида тезкор маълумот беришлари мумкин.
“Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.