ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкентдан Покистоннинг Лоҳур шаҳрига авиақатновларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент – Лоҳур ўртасидаги парвозлар 2 июлдан амалга оширилади. Улар ҳафтада бир маротаба – жума куни бажарилади.
Яқин кунларда мўлжалланган рейсларга чипталар 3,4 миллион сўмдан бошланади.