Тошкентдан Иссиқ кўлга авиақатновлар тикланмоқда

"Uzbekistan Airways" компанияси рейсни йўлга қўяди. Парвоз давомийлиги тахминан бир ярим соат давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Иссиқкўл халқаро аэропорти (Тамчи қишлоғи) 11 июл куни Тошкентдан биринчи рейсни қабул қилади, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон "МАМ" ОАЖ матбуот хизматига асосан.
"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ҳар якшанба куни Тошкент - Тамчи - Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Учиш вақти бир ярим соатни ташкил қилади.