ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, унга жароҳат етказган шахсга қарши жиноий иш очилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
24 июнь куни кичик сержант К.Р. Зиёвуддин шаҳарчаси яшовчи 30 ёшли А.О. “Зиёвуддин” темир йўл бекатида юк вагонидан руда тошларини ўғирлаётганини кўриб қолган. Ходим унинг ноқонуний ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган. Эркак эса ИИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган.
В отношении лица, оказавшего сопротивление сотруднику ОВД, возбуждено уголовное дело
Ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир қўлга олинган.
Аниқланишича, қўлга олинган бу шахс илгари судланган. У қасддан баданга енгил шикаст етказиш, безорилик жиноятлари учун қамоқда ўтириб чиққан.