Россияда бир кунда рекорд даражадаги бемор ковиддан вафот этди

Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 135 214 нафарга етган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россияда бир суткада коронавирусдан 669 бемор вафот этди. Бу пандемия бошлангандан буён энг юқори кўрсатгич.
Кеча, хусусан, Москвада 117, Санкт-Петербургда 119, Нижегород вилоятида 27 киши вирус қурбони бўлган.
Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 135 214 нафарга етган.
Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 5,5 миллиондан ошган. Шундан 5 миллиондан зиёди соғайиб кетган.