ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Қозоғистонда сўнгги 24 соат давомида олинган ПЦР тестлари таҳлил қилинди.
Sputnik Қозоғистон ёзишича, тестлар 76 фоизида коронавируснинг "дельта" штамм эканлиги аниқланди.
Эпидемиологлар фикрига кўра, ўртача кунлик ижобий ПЦР-тестлари сони 114 дан 188 гача кўпайди.
Олмаота шаҳрининг бош санитария шифокори Жандарбек Бекшиннинг сўзларига кўра, шаҳар 4-тўлқин арафасида.
Фақат бир ҳафта ичида касаллик деярли икки бараварга (742 дан 1237 ҳолатга) ошди.
Олмаотада сутка давомида 200 дан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилади.