Путин бўлажак Россия президенти ҳақидаги саволга жавоб берди

Борис Ельцин менга президент лавозимига ўз номзодимни қўйишни таклиф қилганда, мен “бунга ҳали тайёр эмасман” деб жавоб берганман.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин фуқаролар билан тўғридан - тўғри мулоқот чоғида бўлажак Россия президенти ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Владимир Владимирович, сизга Борис Елцин ҳукуматни топширган эди. Ҳозир ҳам Россияда ана шундай бўлиши мумкинми? Сизнинг жамоангизда ҳукуматни шубҳасиз топшириш мумкин бўлган одам борми?
- Николай Петрович, Борис Николаевич Ельцин менга ҳукуматни топширмаган. Амалдаги қонунларга кўра, Россия президенти ўз ваколатини топширса, ҳукумат раиси унинг ўрнига вақтинча президент лавозимни бажарувчи вазифасини эгаллайди.
Ўша вақтда мен ҳукумат раиси эдим. Аслида бу воқеадан олдин бошқа муҳим воқеалар ҳам содир бўлган эди. Мен ФХХ раҳбари бўлган вақтимда Борис Николаевич менга Хавфсизлик Кенгаши котиби бўлишни таклиф қилган эди. Бу тизим сиёсий даражада куч ишлатар тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Путин Россия ва Украина тарихи ҳақида мақола ёзишини маълум қилди
Менга президент топшириғига биноан ФХХ директори танлашим керак эди. Лекин мен ушбу лавозимни таклиф қилган кишилар ундан воз кечишган. Ушанда бу мени ҳайратда қолдирган эди. Лекин бунга сабаб ҳам бор эди – мамлакатда вазият жуда оғир эди. Бундай катта жавобгарликни ўз бўйнига олишни кўпчиллик истамас эди.
Ўшанда Борис Николаевич менга келажакда президент лавозимига ўз номзодимни қўйишни таклиф қилган эди, лекин мен “бунга тайёр эмасман” деб жавоб берганман.
Шундан кейин президент дарҳақиқат ўз лавозимини тарк этди. Мен конституция бўйича президент вазифасини бажарувчи бўлдим. Лекин охир-оқибат давлат раҳбарини россияда фақат фуқаролар танлайди. Улар ўз сайлов ҳуқуқларини тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.
Менинг ўрнимга келадиган одам ҳақида эса, албатта алмаштириб бўлмайдиган одам йўқ ва бундай лавозим ҳеч қачон бўш қолмайди. Менинг эса асосий вазифам, ўрнимга келаётган одамларга керакли маслаҳатларни бериш. Дунёнинг барча мамлакатларида ана шундай тажриба қўлланилади. Вақти келганда, умид қиламанки, менда ҳам бизнинг ажойиб мамлакатимизни бошқариш учун муносиб номзодни тавсия қилиш имкони бўлади, - деди Путин.