Ўзбекистонда 487 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

Янги касалланиш ҳолатлари мамлакатнинг барча регионларида, энг кўпи Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида аниқланган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Ўзбекистонда кеча 487 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касалланганлар сони 110 677 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатлари мамлакатнинг барча регионларида аниқланган.
Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
Касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.