Ўзбекистон – Туркия бизнес форумида қиймати 679 млн долларлик ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Туркия бизнес форумида 25 та ҳужжат имзоланди. Улардан 10 таси инвестиция лойиҳалари, қолганлари савдо шартномалари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми якунлари бўйича умумий қиймати 679 миллион долларлик 25 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Улардан 514,7 млн доллари 10 та инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади, яна 165,2 млн доллари савдо шартномаларига тўғри келади.
Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми 28 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилади
Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Туркия вице-президенти Фуат Октай, Ўзбекистон томонидан тегишли вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доираларининг 250 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.