Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилиши кутилмоқда

ЖКнинг 219-моддаси биринчи қисмидаги жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир йилдан уч йилгача кучайтирилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмат хабар берди.
ЎзЛиДеП фракциясининг 28 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.
Наманганлик депутат ИИВ ходимининг погонини юлиб олди
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа билан Жиноят кодексининг 219-моддаси биринчи қисми (Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш) санкциясидаги жазо чораларини кучайтириш таклиф қилинмоқда.
Энди жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир йилдан уч йилгача кучайтирилиши кўзда тутилмоқда.
Депутатларнинг фикрига кўра, жавобгарликни белгилаш орқали ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади.
Фарғонада оммани ҳокимият вакилининг талабини бажармасликка чорлаган аёлга чора кўрилди