Германия ва Италия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этишди

НАТО альянсининг икки давлати Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш жараёнини якунлаганлигини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Германия Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ўз баёнотида охирги немис ҳарбийлари деярли 20 йиллик ҳарбий хизматдан сўнг 29 июн сешанба куни Афғонистонни тарк этганини айтди.
Италия ҳам Афғонистондан қўшинларини олиб кетганлигини маълум қилди. Италия мудофаа вазири Лоренсо Герини қўшинларни олиб чиқиш жараёни ҳақида гапирди.
АҚШ ҳарбийларнинг бир қисмини Афғонистонда қолдиради
Германия Афғонистонда 1100 нафарга яқин ҳарбийси бор эди, уларнинг аксарияти Балх вилояти маркази Мозори Шарифда жойлашган эди.
Сўнгги йилларда Афғонистонда Италия 50 минг аскари ҳарбий хизмат ўтаган. Улар Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида жойлашган.
Афғонистонда Германия 59 кишини, Италия эса 53 кишини йўқотган.