ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik, Софья Мельничук, Ксения Мельникова.
Туркиянинг янги мега лойиҳаси - Мармар ва Қора денгизларни туташтирувчи "Истамбул" канали қурилиши бошланди. Янги канал Босфор бўғозининг муқобилига айланиши ва Туркия ғазнасига йирик даромад олиб келиши керак.
Лекин янги канал қўшни давлатлар ва экологларни хавотирга солмоқда. Экологлар ҳудуднинг флора ва фаунасиuа жиддий зарар етказишидан хавотир олишаётган бўлса қўшнилар Монтрё доктринаси ҳақида хавотир олишмоқда.
Тарихда энг йирик
“Бугун биз Туркия ривожланиш тарихида янги варақни очмоқдамиз. “Истанбул” канали устидан қурилаётган кўприкнинг тамал тошини қўймоқдамиз, деб тантанали эълон қилди Эрдўғон. – Янги кўприкнинг шаҳарга, Туркияга ва бутун халқимизга фойдаси тегсин”.
Эрдўғон айтишига кўра, янги канал қурилиши борасида барча керакли изланишлар, жумладан унинг атроф-муҳитга таъсири ҳам ўрганиб чиқилган. Келажакда бўғоз атрофида кўп қаватли уйлар ва микрорайонлар, боғлар ва туристик объектлар, технология ривожланиш ҳудудлари қурилади.
“Истанбул” канали Босфор бўғозига траснпорт босимни камайтириши кутилмоқда. Сўнгги вақтларда қатновлар сони ошиши муносабати билан у шаҳар учун доимий хавф манбаига айланиб бораётган эди. Хусусан Босфор бўғозидан йилига 25 минг дона кема ўтиши - мақсадга мувофиқ (оптимал) ҳисобланади. Мутахассислар 2050 йилга келиб Босфор бўғозидан йилигиа 50 минг кема ўтиши мумкинлигини башорат қилишган эди.
“Ҳар йили Босфор орқали 45 минг кема ўтади. Ҳар бирик йирик кема шаҳар учун хавф туғдиради. Кемалар ҳар хил юк ташийди, ҳар қандай авария хавфга айланиши, ёнғинлар, вайронагарчиликлар, жумладан маданий ёдгорликларг зарар етказиши мумкин”, - деб тушинтирди Эрдўғон ўз нутқида.
Ҳақиқатдан ҳам, Босфор каналида тез-тез турли ҳодисалар бўлиб туради. Масалан май ойининг охирида бошқарувни йўқотган танкер туфайли у ерда ҳаракат тўхтатилган эди.
“Истанбул” канали қурилишига 6 йил вақт ва 15 миллиард доллар харажат қилиш режалаштирилган. Маблағларнинг бир қисми хориждан олиб келинади. Масалан Қатардан. Эрдўғон Доха шаҳридан аксарият ҳолларда кўп миллиарли инвестициялар билан қайтиб келади. Янги канал 15 йил ичида ўзини оқлайди. Кутилаётган даромад – йилига бир миллиард доллар.
Бу Туркиянинг энг йирик инфратузилмавий ташаббусига айланади. Янги канал узунлиги – 45 км ва энг тор жойи кенглиги – 175 метрни ташкил қилади. Босфор узунлиги – 30км, энг тор жойи кенглиги – 700м. Янги “Истанбул” канали кунига 185тадан ортиқ кема ўтказиши мумкин. Босфордан эса кунига - 118-125та кема ўтади.
Эрдўғон ушбу канал қурилиши ҳақида 10 йилдан буён гапириб келмоқда, лекин янги лойиҳани барча ҳам қўллаб-қувватламаяпти. Масалан, Истанбул шаҳар мэри Экрем Имамоглу – унга қарши.
Экологлар ҳам бундан норози: Қора денгизда сув сатҳи пасайиши мумкин. Мармар денгизида эса экотизим бузилиши мумкин. Ер қимирлашлари ҳам содир бўлиши, Истанбул чучук сув таъмоноти ҳам хавф остида қолиши мумкин – янги канал чучук сув заҳираларини ҳам ўз ичига олади. Улар ҳатто референдум ўтказишни талаб қилишган эди.
Денгиз хавфсизлиги
Монтрё доктринаси тақдири эса - алоҳида масала. Ушбу доктрина Қора денгизга Босфор ва Дарданелла бўғозлари орқали киришни назорат қилади. Доктринага кўра, ушбу бўғозлар тижорат кемалари ҳаракатланиши учун бепул. Туркия бундай даромад олмайди.
Лекин Қора денгиз атрофида жойлашмаган давлатларнинг ҳарбий кемалари ўтиши назорат қилинади: улар Қора денгизда 3 ҳафтадан ортиқ бўла олмайди ва уларнинг умумий тоннажи 45 минг тоннадан ошмаслиги керак.
Апрел ойида Туркия Монтрё шартномасидан чиқишни истаётгани ва бунга қарши бўлган адмиралларнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Шундан сўнг президент Эрдўғон – конвенция ўз кучида қолади, деб эълон қилди. Лекин янги канал битганидан сўнг Анқарада Монтрё шартномасини шартларини айланиб ўтиш имкони пайдо бўлиши мумкин.
Туркия олға сураётган ғояга аслида қизиқ: Истанбул Монтрё Конвенциясига зид эмас ва бир вақтнинг ўзида Анқаранинг обрўйини оширади, дейди Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти илмий ходими Владимир Аватков.
“Бошқача қилиб айтганда, лойиҳа конвенцияга боғлиқ эмас ва унга бўй сўнмайди, чунки бу сунъий иншоот. Келажакда у Монтрё доктринасига хавф солиши мумкин”, - дейди эксперт.
Монтрё шартномаси аъзолари, Қора денгиз атрофидаги давлатлар ҳам ушбу канал қурилишини маъқуллашмайди. Фақат Қора денгизда Ғарбий кучлар сонини ошириш тарафдори бўлган Украина ва Грузия уни ёқлашмоқда, - дейди Шарқшунослик институтининг Туркия бўлими илмий ходими Амур Гаджиев.
Турк раҳбарияти ушбу лойиҳани ғарбиий ва Қора денгиз атрофида бўлмаган давлатлар учун жозибадор қилишни истайди. Лекин Румыния, Болгария ва Юнонистонга бундай келажак ёқмаяпти.
“Қрим яқинида Британия кемаси билан содир бўлган провокация каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун, Россига ҳам бунинг кераги йўқ. Москва Қора денгиз атрофида бўлмаган давлатлар, айниқса НАТО Монтрё шартномасини айланиб ўтиб Қора денгиз акваториясида бўлиш ҳуқуқини олишини истамайди”, - дейди Гаджиев.
АҚШ, Британия ва НАТОнинг бошқа етакчи давлатлари бошқа фикрда: Монтрё шартномаси эскирган деган баҳонада Қора денгизда ҳарбий кемалар сонини оширмоқчи.
Ҳуқуқий ҳолатлар
“Янги канал орқали Қора денгизга НАТО кемалари кириб келиш хавфи – асоссиз”, деб ҳисоблайди шарқшунос ва публицист Андрей Онтиков.
“Хоҳ бу Истанбул ёки бошқа канал бўлсин – Монтрё доктринаси фақат Босфор ёки Дарданелла бўғози орқали кириб келган эмас, умуман ушбу ҳудудга тегишли бўлмаган ҳарбий кемаларнинг Қора денгизда бўлишини белгилайди. Яъни агар америка авиаташувчи кемалари у ерга янги Истанбул канали орқали кириб келса ҳам, бу барибир конвенция бузилиши бўлади”, - дейди мутахассис.
Агар Россия ва Туркия муносабатлари кескин ёмонлашса, бу борада турли тортишувлар келиб чиқиши мумкин. Шу нуқтаи назардан янги каналдан фойдаланиш қоидаларини ҳужжат сифатида белгилаб олиш керак”, - дейди Онтиков.
Нима бўлганда ҳам, Монтрё доктринасми биринчи навбатда Туркия фойдасига ишлайди. У Анқара манфаатларини ҳимоя қилиш учун махсус яратилган, дейди Шимолий Америка изланишлар марказининг денгиз ҳуқуқлари бўйича мутахассиси Павел Гудев.
“Лекин шартномага ўзгариш киритиш осон иш эмас. Бунинг учун халқаро анжуман чақириш ва унда иштирокчиларнинг тўртдан уч қисмининг овозини тўплаш керак бўлади. Бу эса – деярли амалга ошмайдиган иш. Чунки, Россия ҳеч қачон рози бўлмайди, бошқа иштирокчилари ҳам рози бўлиши амри маҳол. Туркиянинг ўзи эса бир томонлама шартномадан чиқмайди, лекин у бошқача йўл тутиши мумкин: канал ва бўғоз орқали ўтаётган кемаларни назорат қилишни тўхтатиб қўйиши ёки уларнинг бузилишини пайқамай қолиши мумкин. Ўшанда бошқалар конвенция ўз вазифасини бажармаяпти, уни ўзгартириш керак деган хулосага келиши мумкин”,. – дейти Гудев.
Ҳозирча, янги канал қурилиши Монтрё доктринаси бузилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар асоссиз. Туркия раҳбарияти ҳам уни ўзгартиришни истамаслигини маълум қилмоқда. Янги канал мақоми ҳам ҳозирча ҳеч қандай белгиланмаган. Ушбу дискуссиянинг ўзи ҳам Анқара нафақат ўз ҳудудида балким дунё аренасида салмоқли иштирокчи бўлишга интилмоқда. Турк раҳбариятининг иштиёқларига алоҳида эътибор бериш керак.