ТОШКЕНТ, 29 июн – Sputnik. Гамалея номидаги Миллий Миллий Эпидемиология ва микробиология маркази "Спутник V" вакцинаси коронавируснинг дельта ёки “ҳинд” штаммига қарши 90 % самарадорлигини маълум қилди.
“ЕМИАС ва ЕГИСЗ электрон тизимлари орқали тўпланган маълумотларга асосан, "Спутник V"нинг “ҳинд” штаммига қарши самарадорлиги 90% даражасида сақланиб қолади”, - деди Гамалея Марказининг илмий иш бўйича директор ўринбосари Денис Логунов "Россия Сегодня"да бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Логунов айтишига кўра, вакцина самарадорлиги турли услублар ёрдамида баҳоланган. Эмланганлар қон зардобида ҳинд штаммига қарши самарадорлик 2,6 баравар камайишни кўрсатган бўлсада, бу фақат бир кўрсатгичдир холос. Бу вакцинанинг умумий самарадорлиги пасайганини англайтмайди.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг ҳинд штамми (В.1.617) илк бор ўтган йилнинг октябр ойида аниқланган эди. Кейинроқ унга дельта штамм деб ном беришди. ЖССТ мутахассислари коронавируснинг ушбу кўринишини энг хавфли деб атади ва келажакда доминант турга айланиши мумкинлигини маълум қилди. Дельта штамм вируснинг бошқа турларига қараганда 2 баравар юқумлироқ ва шу билан бирга мутация қилишда давом этмоқда. Яқинда Непалда “Дельта плюс” штамми пайдо бўлгани ҳақида хабар қилинди.