ТОШКЕНТ, 29 июн – Sputnik. Бугун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қироллиги ташқи ишлар вазирлари орасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 4-раунди, видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.
Онлайн учрашувда Тошкентда 15-16 июл кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро анжуманда Саудия Арбистонининг юқори даражада иштирок этишининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Ундан ташқари томонлар икки томонлама сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманетар муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Анжуманда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Ийд ас-Сакафи иштирок этишди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил қилинаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: ҳудудий боғлиқлик. Чақириқ ва имкониятлар” номли халқаро анжуманнинг асосий мақсади – Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласидир. Унга Марказий Осиё давлатлари, Афғонистондаги турли кучлар вакиллари, Покистон, Эрон, АҚШ ва бошқа давлат вакиллари таклиф қилинган.