ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Қашқадарёда ФВВ ходимлари кичик кемада сузиб юрган одамларга амалий ёрдам кўрсатдилар.
Ҳодиса кеча тунда Қарши шаҳрида содир бўлган.
16 йўловчидан иборат кичик кема (катер) кўлнинг саёзлиги боис, унинг ўртасида қолиб кетган. Ушбу ҳолатдан чиқиб кетиш учун бир неча бор муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, кема эгаси Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳини ёрдамга чақирган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари кемани соҳилга етказиб, йўловчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилишган. Ҳодисадан жабрланганлар йўқ.