Ўзбекистон жаҳоннинг янги "зайтун гиганти"га айланиши мумкин

Ўзбекистон зайтун ва зайтун мойининг йирик ишлаб чиқарувчисига айланиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон зайтун ва зайтун мойининг йирик ишлаб чиқарувчисига айланиши мумкин.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экологик партия фракцияси йиғилиши пайтида "Ўзбекистон Республикасини зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябр) қўшилиш тўғрисида" ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Сурхондарёда зайтун плантациялари барпо этилади
Бугунги кунда зайтун ва зайтун мойи жаҳон бозорида жуда талабгир маҳсулот ҳисобланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида.

"1 гектар зайтун плантациясидан 15-17 минг доллар, уни қайта ишлаш орқали 45-50 минг доллар даромад олиш мумкин", - деб таъкидланди йиғилишда.

Буни қандай амалга ошириш мумкин? Ҳукумат бир нечта тадбирларни ишлаб чиқди. Биринчидан, Ўзбекистонда янги зайтун плантациялари яратилади. Шу билан бирга, республика ушбу саноат яхши ривожланган ривожланган давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилади.
Иккинчидан, қайта ишлаш корхоналари ишга туширилади ва экспорт ҳажми ортади.
Шунингдек, агротехник усулларни танлаш ва қўллаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилади.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг 8 та туманида зайтун плантацияларини яратиш режалари ҳақида тўхталганди.