Мирзиёев Бердимуҳамедов билан қўнғироқлашди: етакчилар қайси масалаларни муҳокама қилди

Президентлар жорий йилда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этишни муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мирзиёев суҳбат аввалида Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Камилов Туркманистон президенти билан учрашди
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Етакчилар жорий йилда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталди. Бўлажак кўп томонлама тадбир дастурини пухта тайёрлашга келишиб олинди.
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, Афғонистондаги, жумладан, ушбу мамлакат шимолий чегараолди ҳудудларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилишди.