Байрутда бир гуруҳ шахслар Sputnik мухбирини калтаклашди - видео

Байрутда Sputnik мухбири Абед Ал-Бай бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Байрутда Sputnik мухбири Абед Ал-Бай бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланди.
Журналист Фаластин элчихонаси олдида "Фатҳ" ҳаракати ва унинг мухолифатчиларининг митингни тасвирга олаётганди. У ерда Фаластин махсус хизмати томонидан ҳибсга олинган фаол Низар Баннатнинг ўлими юзасидан норозилик намойишига чиққанлар ҳам бор эди.
Журналист бир гуруҳ кишилар томонидан йигитни калтаклашини видеога олишга муваффақ бўлди.
"Ҳужумчилар камерани олиб қўйишга ҳаракат қилишди, мен уни ўзим билан ёпиб олдим - улар бошим ва танамга уришни бошлашди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Улар кўзим ва қўлларимга зарар етказишди", дейди Ал-Бай.
“Фатх” ҳаракати раҳбарияти ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ўтказиш бўйича чоралар кўришини маълум қилди.