Хитой марсоходининг Қизил сайёрага қўниши – видео

Хитой миллий космик бошқармаси “Тяньвэнь-1” миссиясининг Марсга қўниши лавҳаларини кўрсатди.
Sputnik
Унда Қизил сайёра сатҳида "Чжучжун" марсоходининг парашюти очилиши ва ҳаракатланиши акс этган.
Хитойнинг "Чжунчжун" марсоходи "Тянвен-1" космик аппарати билан 15 май куни эрталаб Марсга муваффақиятли қўнди.
Космик аппарат ўтган йил июль ойида Хитой жанубидаги Хайнань оролидан учирилган эди. У февраль ойи охирида Марс орбитасига кирган. Шундан сўнг икки ой давомида қўниш учун мос келадиган жой қидирган.
Ҳар икки аппара сайёранинг геологик тузилмасини, юза қатлам таркибини ва Марсдаги музликларнинг тақсимланишини ўрганади. Шунингдек, улар ёрдамида электромагнит ва гравитацион майдонларнинг ўзига хослиги ўрганилади. Бу "Қизил сайёра"нинг иқлими ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради.