Россияда яна бир вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширилди

"Вектор" яна бир вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. "Вектор" маркази "ЭпиВакКорона-Н" вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этди.

"Кириш ҳужжатнинг рақами рўйхатдан ўтказиш санаси: 28.06.2021 ... Савдо номи: “ЭпиВакКорона-Н” COVID-19нинг олдини олиш учун пептид антигенларига асосланган вакцина", - дейилган Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармонлар давлат реестрида.

Вакцина мушак ичига юбориш учун суспензия шаклида, "1 доз / 0,5 милилитр".