ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали борасида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ҳафта давомида режалаштирилган тадбирлар:
бугун, 28 июнь куни, Туркия вице-президенти Фуат Октай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш;
29 июнь куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, 1 июль куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар билан танишиш;
30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашув.
Шунингдек, ҳафта давомида давлат раҳбарининг республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда қўшимча тарзда батафсил маълумот берилади.
“Ташрифнинг амалга оширилиши ёки бўлмаслиги ҳудудлар санитария-эпидемиологик ҳолати инобатга олинган ҳолда ҳал этилади”, - дея аниқлик киритди Шерзод Асадов.