Ўзбекистонга Pfizer ва Moderna вакциналар олиб келинади

Ўзбекистонга Pfizer ва Moderna вакциналари келиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонга Pfizer ва Moderna вакциналари келиши кутилмоқда.
“Август ойида Ўзбекистонга "Covax" дастури доирасида AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилмоқда”, - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов.
Айни дамда республикада жами 3 280 736 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 932 975 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1 145 294 нафарни, 3-босқич эмланганлар 202 467 нафарни ташкил қилди.
Кеча Тошкент шаҳридаги барча савдо шохобчаларида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.