Москвада мигрантларни эмлаш пункти очилди

Сахарово КТММда мигрантларни эмлаш пункти очилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Сахарово (Вороновское, 64-й км Варшавского шоссе 1 / 47) миграция марказида мигрантларни эмлаш пункти очилди. Пункт соат 09.00 дан 21.00 гача ишлайди. Кунига 2 мингдан ортиқ киши қабул қилинади.
Эртага меҳнат мигрантлари учун яна бир эмлаш пунктини очиш режалаштирилган - "Садовод" савдо маркази ҳудудида (Верхние поля 54 / 15), эмлаш пункти соат 08.00 дан 20.00 гача ишлайди.
Яқин кунларда Москвада меҳнат мигрантлари учун эмлаш пунктлари очилади
Меҳнат мигрантларини эмлаш Москвада пилот режимида бошланади, яъни иш берувчиларнинг аризаларига биноан, Роспотребнадзор талабларига тушадиган, келажакда бу схемани соддалаштириш режалаштирилган.
Механизм ишлаб чиқилгач, эмлаш имконияти бошқа хорижий фуқароларга, шу жумладан ўз-ўзини иш билан банд қилганлар ҳам қўлланилади.