Ангренда ППХ ходими табел қуролда ўзини отиб қўйди

Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн - Sputnik. Тошкент вилоятида Пост-патрул хизмати ходими ўз жағига ўқ узган. Бу ҳақда ИИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 27 июнь куни Ангрен шаҳрида рўй берган.
ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими 34 ёшли Б.Б Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган "ПМ" табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган. Сафдор Б.Б олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.
Ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинганлиги айтилмоқда.