Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисидаги хабар рад этилди

Маданият вазирлиги Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз. Маданият вазирлиги раддия билан чиқди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда халқнинг севимли артисти Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалаётган эди.
“Шуни маълум қиламизки, айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши. Шу боис бу борада ОАВ вакиллари ва юртдошларимиздан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилган вазирлик раддиясида.