Путин 15 июлгача меҳнат мигрантларини эмлашни ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Россия раҳбари, хусусан, эмлаш чораларини молиялаштириш манбаларини белгилашни топширган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга 15 июлга қадар Россияга ишлашга келаётган хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларни эмлашни ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Тегишли топшириқ Кремль сайтида чоп қилинган.
Хусусан, эмлаш чораларини молиялаштириш манбаларини белгилаш топширилган.
Хуснуллин: Россия қурилиш компаниялари мигрантларни коронавирусга қарши эмлашга тайёр
Россияда сўнгги кунларда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда. Бир неча кундан буён кунига 20 мингдан зиёд ковид юқтириб олганлар аниқланмоқда. Ҳукумат коронавирус тарқалишининг олдини олиб мақсадида баъзи ҳудудларда айрим тоифидаги фуқаролар учун эмланишни мажбурий қилиб белгилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва мэрининг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари Анастасия Ракова яқин кунларда Москвада меҳнат мигрантлари учун эмлаш пунктлари очилишини маълум қилган эди. Улар учун “Спутник Лайт" вакцинасидан фойдаланилади.