ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Исландия ҳукумати 26 июндан мамлакатда коронавирус қарши курашиш мақсадида жорий этилган чекловларнинг барчасини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
У ерда чеклов чоралари ўтган йил март ойида киритилган эди. Қайд этилишича, ҳозир мамлакат аҳолисининг 87 фоизи COVID-19 га қарши вакцинанинг камида битта дозаси билан, қарийб 60 фоизи эса тўлиқ эмланган.
Эндиликда Исландия аҳолиси ижтимоий масофа сақламаслиги мумкин. Бундан ташқари, ниқоб тақиш талаби ҳамда оммавий тадбирларга қўйилган чекловлар бекор қилинган.
“Биз жамиатнинг қулай ва биз шунчалик интилган турмуш тарзига қайтяпмиз”, - деган мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Свандис Сваварсдоттир.
“Bloomberg” агентлиги унинг сўзларидан иқтибос келтираётиб, Исландия шунга ўхшаш қоидаларни бекор қилган Европадаги биринчи мамлакат бўлиши мумкинлигини қайд этди.