Бу кимнинг иши? Қўли эгри жонзотларнинг қўлга тушиши

Баъзан ҳайвонлар ҳам ўзи билган ва билмаган ҳолда ўғирликка қўл уриб туришади.
Sputnik
1 / 9

Таиландда оч қолган фил деворни бузиб, ошхонага бостириб кирди. Плай Бунчуай лақабли фил ошхона столида қолдирилган бир халта гуручни олмоқчи бўлган.

2 / 9

Канадалик сайёҳларнинг Жанубий Африкада бабуинларнинг ҳужумига учраши.

3 / 9

Истанбулда балиқчининг овига чанг солаётган мушук.

4 / 9

Брюсселдаги боғда олмахон ширинликни паққос туширмоқда.

5 / 9

Балиқчи қуш круассанни очиқ дастурхондан шипириб кетмоқда. Дания, Копенгаген.

6 / 9

Ҳиндистонда боши идишга тиқилиб қолган леопард.

7 / 9

Қўли эгриликда енотларга тенг келадиган жонзот йўқ бўлса керак.

8 / 9

Россияда тулки бемалол шарбатни олиб кетмоқда.

9 / 9

Астрияда қаҳвага кўз олайтираётган қуш