Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШга боради

Ташриф дастурида АҚШ вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Ташриф 27 июнь — 4 июль кунлари амалга оширилади.
Абдулазиз Камилов: Толибон – террорчи ташкилот эмас
Ташриф дастурида АҚШ вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов 2019 йилнинг 21-29 сентябрь кунлари АҚШда амалий ташриф билан бўлганди.