ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Яқин кунлар ичида Москвада "Спутник Лайт" вакцинаси рўйхатдан ўтказилади. Шундан сўнг мигрантлар учун қўйлай бўлган жойларда эмлаш пунктлари очилади, деб хаар қилмоқда РИА Новости шаҳар мэрининг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари Анастасия Раковага асосланиб.
Айни дамда коронавирусга қарши эмлаш Россиянинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда. Москвада 2 млнга яқин киши вакцина олиш учун рўйхатдан ўтган.
Бугунги кунда Россияда коронавирусга қарши 4та вакцина ишлаб чиқилган ва рўйхатдан ўтказилган. Булар 2020 йил августида Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан ишлаб чиқилган "Спутник V" вакцинаси, "Вектор" маркази томонидан ишлаб чиқилган "ЭпиВакКорона", РФАнинг Чумаков номидаги маркази томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакциналаридир. Май ойининг бошида Гамалея номидаги марказ томонидан тўртинчи вакцина - "Спутник Лайт" ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.