ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Намоз ва бошқа ибодат амалларини очиқ ҳавода бажариш тавсия этилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Республика махсус комиссияси тавсияси:
кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ошиши кузатилмоқда. Янги касаллик ҳолатлари Тошкент шаҳрида кўп учрамоқда. Махсус комиссия қарорига кўра, 25 июн куни Тошкент шаҳрига киришга чеклов ўрнатилган ва "қизил ҳудуд" деб эълон қилинган эди.