Саида Мирзиёева иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади

Саида Мирзиёева иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади.
“Бугун Саида Шавкатовна М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқладилар.
Фонд жамоаси номидан Сизни ушбу муҳим воқеа билан табриклаган ҳолда, келгуси илмий фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламан”, - деб ёзди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов.