ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd ва Ўзбекистон иштирокида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси коронавируснинг "дельта штаммига" қарши самарадор, деб хабар қилмоқда вазирлик.
"Лаборатория текширувлари вакцинацияланган одам зардоби ҳам, ҳайвонлар зардоби ҳам дельта вариантга қарши ҳимояланганини намоён этган. Айни пайтда маълумотлар таснифланмоқда ва мақола яқин кунларда чоп этилиши кутилмоқда", - дейилган хабарда.
Шунингдек, ушбу вакцина Covid-19 вирусининг айни вақтда дунёда тарқалган африканча (501Y.V2) ва британча (D614G) вариантларидан ҳимоя қила олишини тасдиқланган.
Маълумот учун, шуни таъкидлаш жоизки, ҳозиргача Хитойда 90 миллион аҳоли ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган. Уларнинг аксарияти вакцинанинг биринчи ва иккинчи дозаларини олишган. Шу пайтгача мазкур вакцина билан эмланганлар орасида коронавирусга чалинганлар аниқланмаган.