Олтин медаль учун 200 минг $: ўзбек спортчилари пул мукофоти билан рағбатлантирилади

Олимпия ўйинлари ғолиблари 200 минг долларигача пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Токио Олимпиадасига ўқ отиш спортида иккита лицензияни қўлга киритди
Қарор билан 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси таркиби тасдиқланди.
Қарорга кўра, ўйинларда ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🥇 олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
🥈 кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
🥉 бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.
Мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.