Мудофаа вазирлиги қўшинлар шайлигини қўққисдан текширишни бошлади

Ўзбекистонда ҳарбий қўшинлар шахсий таркибининг жанговар шайлигини ошириш бўйича ўқув-машғулотлар бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди.
Хусусан, Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.
Шунингдек, “Ангрен” ва “Термиз” умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Внезапная проверка боеготовности вооруженных сил Узбекистана
Тактик ўқувлар давомида "Тревога" сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади.
Внезапная проверка боеготовности вооруженных сил Узбекистана на полигоне Фориш
Ундан ташқари, шартли душманнинг жойлашган ҳудуди аниқланиб, у ерга авиация, артиллерия бўлинмалари ва миномётчилар батареяси томонидан зарбалар берилади.
Внезапная проверка боеготовности вооруженных сил Узбекистана на полигоне Фориш