Ҳинд авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бажариш учун рухсатнома олди

"Air India" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бажариш учун рухсатнома олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. "Air India" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бажариш учун рухсатнома олди.
Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Ҳиндистон Республикасининг "Air India" авиакомпаниясига 2021 йил 25 июнда 11-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Туркий давлатларнинг ягона туризм календарини тузиш таклиф этилди
Ушбу рухсатномага мувофиқ "Air India" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N ҳаво кемаларида бажаради.