АҚШ ҳарбийларнинг бир қисмини Афғонистонда қолдиради

АҚШ ҳукумати Афғонистонда бир неча юз нафар ҳарбийларни жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз ҳарбий контингентининг асосий қисмини чиқаргач, бир қисмини мамлакатда қолдиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда The Associated Press.
АҚШ ҳукумати Афғонистонда 650 нафар ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
МДҲ ҳарбийлари шахсий таркиб тарбияси борасида келишиб олишди
Мақолада қайд этилишича, бундай чора америка қўшинларининг асосий қисми чиқарилганидан сўнг дипломатлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур.
Бундан ташқари, турк кучларига ёрдам сифатида АҚШ ҳукумати яна бир неча юз америкалик ҳарбийларни бир неча ой давомида Афғонистондаги Қобул аэропортида ушлаб туришни режалаштирмоқда.
Америка ва халқаро кучларнинг муҳим қисми 4 июлга қадар Афғонистонни тарк этиши керак, дея аниқлик киритиб ўтилган.
Эллик нафардан ортиқ афғон ҳарбийси Ўзбекистон ҳудудига ўтди – ТИВ баёноти
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Афғонистонга ўз қўшинларини 2001 йил октябр ойида киритган эди. Ушбу қарор 11 сентябр куни Нью-Йоркдаги эгизак-минораларга нисбатан амалга оширилган ва 3 мингга яқин инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик ҳужум фонида қабул қилинганди.
2010-2013 йилларда АҚШ томонидан амалга оширилган операцияларнинг энг юқори чўққисида Афғонистондаги Ғарб кучлари сони 150 минг кишидан ошди. АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар бўлинмалари 2014 йилда Афғонистондан чиқарилди.
Шойгу Афғонистондаги вазиятга баҳо берди
Афғонистондан ҳарбий контингентни олиб чиқиш нияти ҳақида АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ҳам гапирган эди.
АҚШнинг амалдаги давлат раҳбари Жо Байден 14 апрел куни Афғонистондаги Америка тарихидаги энг узоқ хорижий ҳарбий кампанияга айланган операцияни тугатиш қарорини қабул қилганини эълон қилди.
Америка қўшинларини чиқариш ишлари май ойида старт олди. Сал аввал АҚШ ҳарбий контингенти, тахминларга кўра, Афғонистонни 11 сентябрда тарк этиши режалаштирилган эди.