ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Жалолободда 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси Севинч Бахрамова (Шерзод қизи) қидирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар қилди.
11 июн куни Яккабоғ (Ўзбекистон) шаҳрида яшовчи 58 ёшли аёл набирасини топишда ёрдам бериш илтимоси билан Жалолобод ИИБга мурожаат қилди.
В Джалал-Абаде разыскивается 18-летняя гражданка Узбекистана Севинч Бахрамова (Шерзод кызы)
© Пресс-служба УВД Джалал-Абадской области
Унинг сўзларига кўра, қиз Жалолобод давлат университетининг филология факултетида ўқийди ва “Спутник” микрорайонидаги уйлардан бирида яшаган. 3 май куни у Ўзбекистон ҳудудидан кетган ва бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 160-165 сантиметр, қорачадан келган, озғин, сочлари қора (узунлиги 30 см), кўзлари жигарранг, чап елкасида доғи бор.
Агар кимдир бедарак йўқолган шахс тўғрисида маълумотга эга бўлса, полиция қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралди: 102, (03722) 5-28-31, 7-03-44, (00224) 95-15-15, (0773) 00-08-02.