ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг бош котиби Мартин Чунконгни қабул қилди.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев демократик янгиланишларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.
Мартин Чунгонг ҳам ўз навбатида Ўзбекистонда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни қайд этди ва бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади.
Тажриба алмашиш, қатор халқаро тадбирларни биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон парламентлараро иттифоқда иштирокини 2017 йилда қайта тиклаган эди. 2021 йилда Олий Мажлис томонидан Парламентлараро иттифоқ билан кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш тўғрисида алоҳида ҳужжат қабул қилинди.