Санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига кириш учун чеклов ўрнатилди

Санаторий, пансионат ва оромгоҳларга фақат коронавирусга тест топширганлар қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига бориш учун энди ПЗР-тест таҳлили талаб этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар барча дам олиш жойлари ушбу тартибга амал қилишлари лозим бўлади.
Ўзбек-афғон чегараси вақтинча ёпилди
ПЗР-тест ушбу муассасалардан бирига келишдан аввал 72 соат ичида амалга оширилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эндиликда ниқобсиз шахслар жамоат транспортига чиқарилмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.