ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишидаги парвозларни кўпайтиради. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Авиақатновлар ҳафтасига уч марта, душанба, чоршанба ва жума кунлари бажарилади.
Йўловчилар Самарқанд – Истанбул йўналишида авиачипталарни 2 млн 935 минг сўмдан, Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишида эса авиачипталарни 4 млн 282 минг сўмдан бошлаб сотиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airways” АЖ 4 июлдан бошлаб Урганч–Истанбул йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тиклаши хабар қилинган эди.