ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши барча меҳнат мигрантларини бармоқ изларини топшириш ва тиббий кўрикдан ўтказишга мажбур қиладиган қонунни маъқуллади.
Бугун йиғилишда Федерация Кенгаши ягона федерал санитария-эпидемиология маълумотлар базасини яратиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади, унда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг тиббий кўриклари ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар тўпланади.
Ҳужжат Россия Федерациясида яшаш гувоҳномаси (ВНЖ), ишлаш учун рухсатнома ёки меҳнат патентини олишни истаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни давлат ёки шаҳар муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказишга мажбур қилади. Тиббий кўрик Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган тиббиёт ташкилотларида ўтказилади, Россия Федерацияси субъекти давлат ҳокимиятининг юқори ижро этувчи органи бундай тиббий кўрикни ўтказишга ваколатли тиббиёт ташкилотлари рўйхатини белгилайди.
Ҳозир Россияга ишлаш учун келган чет элликлар меҳнат патентини олиш учун ҳужжат топширганда бармоқ излари ва тиббий кўрикдан ўтадилар. Бошқа мақсадларда келган чет элликлар ёки ЕОИИ бўйича шерик-давлатларидан келган фуқаролардан бу талаб қилинмас эди.